Ўзбекистонда хорижий тилларни ўрганишга ихтисослашган янги телеканал ишга тушади

“Foreign Languages” хорижий тиллар телерадиоканалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (546-сон, 27.08.2021 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги “Oilaviy” телеканали негизида хорижий тилларга ихтисослаштирилган “Foreign Languages” хорижий тиллар телерадиоканали ташкил этилади.
Телеканал ўз дастурларини бир кеча-кундузда 24 соат давомида хорижий тилларда эфирга узатади, бунда ҳар куни камида 3 соат эфир вақти хорижий тилларни онлайн ўргатишга ажратилади.
Болалар учун мўлжалланган хорижий тилдаги телевизион асарлар дубляжсиз, асл тилида, зарур ҳолларда ўзбек, инглиз ва рус тилларида титрли таржима қилган ҳолда эфирга узатилади.