Ўзбекистонликлар Чикагодан улкан черков биносини сотиб олдилар

Журналист Беҳзод Мамадиевнинг маълум қилишича, Чикаго шаҳри яқинидаги улкан черков биноси ўзбекистонликлар жамияти томонидан 700 минг долларга сотиб олинган. Бино қайта таъмирланиб, келажакда ватандошларимиз учун хизмат қиладиган Ал-Бухорий ислом марказига айлантирилиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, бинода масжид, кутубхона, ўқув хоналари, меҳмонхона, спорт зали, ошхона ва бошқа яна кўплаб қулайликлар бўлади.

Марказ ҳақида батафсил лавҳа тез орада эълон қилиниши кутилмоқда.