Парижда автомашиналар тезлигига чеклов ўрнатилди

Париж ҳокимияти шаҳар кўчаларидаги автомашиналар ҳаракатини соатига 30/км. билан чеклашга қарор қилди. Шу йўл билан расмийлар йўллардаги хавфсизлик даражасини ошириб, транспорт шовқинини камайтиришмоқчи.

Мазкур қонуннинг кучга кирмасидан аввал ҳам соатига 30/км.лик чеклов Франция пойтахтидаги барча кўчаларнинг 60%да амалга оширилмоқда эди. Эндиликда мазкур чекловга Елисей майдонлари,  авеню де ля Гранд Арме (avenue de la Grande Armée), ҳалқасимон бульварлар ва Периферик бульваридан ташқари барча йўлларда амал қилиш мажбурийдир. Санаб ўтилган ерларда 50-70/км.гача ҳаракатланиш мумкин.