Пашинян Алиев билан учрашмоқчи

Арманистон Бош Вазири Никол Пашинян Қорабоғ бўйича музокаралар олиб бориш ва минтақалараро вазиятни тартибга солиш учун Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан кўришишга тайёр эканлигини билдирди.

“Ереван минтақалараро диалог йўлидаги тўсиқларни олиб ташлаш учун Озарбайжон, Арманистон ва Россия иштирокидаги комиссиянинг ишини қайтадан бошлашга тайёр”, – деди у.

Ҳукумат мажлиси пайтида Пашинян Арманистоннинг Озарбайжон билан энг юқори даражада музокаралар олиб боришга тайёрлигини билдириб, арман тарафининг муайян таклифларни кутаётганини таъкидлаб ўтди.