Покистондаги портлашда ёш болалар ҳалок бўлди

Покистоннинг Гвадар шаҳридаги автомагистраллардан бирида содир бўлган портлашда Хитойлик икки бола ҳалок бўлди.

Маҳаллий полициянинг айтишича, портлаш Хитой фуқаролари кетаётган автомашинага ўрнатилган махсус ускунанинг ҳаракатга келтирилиши туфайли содир бўлган.

Яраланган яна бир Хитойлик касалхонага олиб кетилди. Воқеа бўйича тергов ишлари бошланди.