Путин келаси ҳафта Меркел билан учрашади

Россия президенти Владимир Путин 20 август куни Москвада Германия канцлери Ангела Меркел билан учрашади.

Лидерлар турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилади, қатор халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашади, дейилади қисқа баёнотда.

Музокаралар АҚШнинг қаршиликларига қарамай, Россия ва Германия ўртасидаги “Шимолий оқим 2” табиий газ энергетика лойиҳаси якунланиш арафасида бўлиб ўтади.

Путин билан учрашгандан сўнг, Меркел 22 август куни Киевга ташриф буюради ва Украина президенти Владимир Зеленский билан хавфсизлик масалалари ҳамда икки томонлама муносабатларни муҳокама қилади.