Қора танли боланинг сузиш ҳавзасига киришига тўсқинлик қилган аёл жазоланди

Бу ҳақда жабрланган болакайнинг онаси Хизер Браун хабар берган.

Маълум бўлишича, 6-июль куни бола онаси билан оммавий сувиш ҳавзасига борганда, бир оқ танли аёл уни ушлаб олиб, сувга тушишига тўсқинлик қилган. Ўша ерда бўлган инсонлардан бири мазкур ҳодисани видеога олган ва ТикТокда улашган.

Видеода аёл ёнидан ўтиб кетаётган болани ушлаб олгани, онасининг эса уни қўйиб юборишини талаб қилиб бақираётгани акс этган.

Хизер мазкур видео бўлмасайди, адолат қарор топишидан умидимни узган эдим, дейди. У аёлга ҳақорат учун жазо берилганлигини айтиб, 20-август куни яна судга борилишини айтган.

Хизер ўша аёлнинг бўлиб ўтган воқеадан сабоқ чиқарганидан умидвор эканлигини айтган, аммо негадир унинг исмини айтмаган.