Қозоғистон ва Туркия бир нечта соҳада ҳамкорлик қилмоқчи

Қозоғистон ва Туркия Мудоофа Вазирликларининг берган баёнотига кўра, икки мамлакат вакиллари бир нечта соҳада ҳамкорлик қилиш борасида ташкиллаштирилган видеоконференцияда қатнашди.

Баёнотда айтилишича, Қозоғистон ва Туркия вазирликларининг масъул вакиллари радиация, кимёвий ва биологик ҳимояланиш соҳасида ҳамкорлик қилиш борасида суҳбатлашдилар ва мазкур соҳаларнинг мутахассисларини ўқитиш мавзусига алоҳида тўхталиб ўтдилар.