Қувайт энг катта шиналар қабристонидан қутулиш учун курашмоқда

Қувайт дунёдаги энг катта “пластик” қабристонни йўқ қилиш учун қаттиқ курашмоқда. Олимларнинг таъкидлашларича, шиналар қабристони экология ва соғлиқ учун жиддий хавф туғдириши мумкин.

Жаҳра шаҳридан беш километр жанубда, Арҳия ҳудудида жойлашган қабристонда 50 миллион донадан ортиқ шиналар бор. Утилизация қилиниши керак бўлган ташландиқ шиналар у ерда сўнгги йигирма йил ичида тўпланган.

Яқинда мамлакат жанубида жойлашган Салми йўлидаги шиналар чиқиндихоналаридан бирида содир бўлган улкан 200 квадрат метрни қамраб олган ёнғин катта қийинчиликлар билан назорат остига олинди.

Арҳия шиналари инқирози биринчи марта 2012 йил апрель ойида шиналар чиқиндихоналарида катта ёнғин содир бўлганида қайд этилган ва бутун дунё эътиборини шиналар қабристонига қаратган.

2012 йил апрель ойидан сўнг, 2019 йил ноябрь ойида яна бир ёнғин содир бўлди, уни ўчиришга ҳам анча вақт сарфланган. 2020 йил октябрь ойидаги шиналар ёнғини ҳам катта моддий йўқотишларга олиб келган.