Раисий коронавирусга қарши маҳаллий вакцинанинг илк дозасини қабул қилди

Эрон президенти Иброҳим Раисий коронавирусга қарши мамлакатда ишлаб чиқарилган “Ков Эрон Баракат” маҳаллий вакцинасининг илк дозасини қабул қилди.

Раисий пандемия шароитида тинмай меҳнат қилаётган шифокорларга миннатдорчилик билдирди ва вакцина ишлаб чиқаришни тезлаштиришга чақирди.

Бундан аввал, 23 июль куни Эрон Ислом инқилобининг маънавий лидери Али Ҳоманаий ҳам мазкур вакцинанинг 2-дозасини олган эди. Илк дозани эса у 25 июнь куни қабул қилган.