Россиялик хакерлар бир миллион кредит карталари ҳақидаги махфий маълумотларни эълон қилишди

Американинг “CNBC” телеканали Q6 киберхавфсизлик компаниясига таяниб хабар беришича, россиялик хакерлар бир миллиондан ортиқ кредит карталари ҳақидаги махфий маълумотларни ошкора қилишган.

Хабарга кўра, ўзини “All World Cards” деб атайдиган рус гуруҳи кредит карта рақамларини Интернетда бошқа жиноятчилар сохта операцияларни амалга ошириш учун эълон қилганини билдирган.

АҚШ расмийлари хакерларни Россияга алоқадорликда гумон қилиб, хакерлик операцияларида айблашди, Оқ уй эса бу хакерларнинг Россия расмийлари билан алоқаси борлиги эҳтимолдан йироқ эмаслигини айтди.

Яқинда бўлиб ўтган Женева саммитида Россия Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Жо Байден киберхавфсизлик бўйича мулоқот ўтказишга келишиб олишди ва икки мамлакат экспертлари даражасидаги учрашувлар аллақачон бошланган.