Шамолга қаршилик қила оладиган келажак минораси

Минора квадрат шаклдан айлана шаклигача ўзига хослиги билан инсонни ҳайратга солади. Эътиборингизга ҳавола этилаётган визуализация АГР архитектура бюроси студияси меъмори Али Гоштасби Рад томонидан ишлаб чиқилган.

Архитекторнинг маълум қилишича, лойиҳанинг асосий афзаллиги ва хусусияти унинг шакли асосан квадратга асосланганлигидадир. Бино туташган кўчалар манзарасини такрорлайди ва ҳар бир метр баландликда квадратдан айлана шаклига киради. Бу шамол кучига қарши туриш учун идеал шакл ҳисобланади. Ушбу концепция бинони вайронагарчиликдан ҳимоя қилади.

Фасаднинг умумий органик табиати барча замонавий меъморий тенденцияларга мос равишда ишлаб чиқилган, унинг таркибий элементлари билан тўлдирилган. Ушбу дизайн туфайли квадратни айланага айланаётганини деярли ҳис қилмайсиз.

Шаклларнинг ўзига хослиги, замонавий энергия тежайдиган технологиялардан фойдаланиш ҳар қандай меъморий лойиҳада муваффақият калити ҳисобланади.