Шимолий Македонияда фавқулода ҳолат эълон қилинди

Шимолий Македония ҳукумати турли ҳудудларда давом этаётган ўрмон ёнғинлари туфайли мамлакатда 30 кун давом этадиган фавқулода ҳолат эълон қилди.

Бош вазир ёрдамчиси Артан Груби Словениядан ёрдам экипажларининг келганлигини хабар қилди ва барчани имкон доирасида ёнғинларни ўчиришда қатнашишга чақирди.

Мамлакатдаги ўт ўчирувчилар ўз кучлари билан ёнғинларга бас келолмаяпти. Президент Стево Пендаровскининг буйруғига кўра, ёнғинлар кучли бўлган ҳудудларга ҳарбий вертолетлар ва ҳарбий қўшинлар ҳам жалб қилинди.

Ҳозирда Македонский Брод, Пехчево, Дельчево ва Кочани шаҳарларида вазият мураккаблигича қолмоқда.

Сербия, Болгария ва Словения ҳукуматлари Шимолий Македонияга ёрдам тариқасида вертолётлар, ўт ўчириш машиналари ва бригадаларини юборди.