Шри-Ланкада “дельта”штаммнинг янги мутациялари аниқланди

Шри-Ланка Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг хабар беришича, мамлакатда коронавируснинг “дельта”штаммининг 3 янги мутацияси аниқланган.

Мамлакат Фармацевтик воситалар ишлаб чиқариш ва етказиб бериш департаменти бошлиғи  Чанна Джаясумананинг сўзларига кўра, тадқиқотчилар COVID-19 нинг янги мутацияларини SA 222V, SA 701S ва SA 1078S кодлари билан ажратиб чиқдилар.

Ҳукуматнинг айтишича, айнан дельта штамм ва унинг мазкур янги турлари мамлакатда янги пандемия тўлқинининг келиб чиқишига сабаб бўлган.