Синагогага свастика чизилди

Исроилнинг Тель-Авив шаҳридаги синагогалардан бирининг эшигига номаълум шахслар свастика расмини чизиб кетишди. Бу ҳақда Исроил полициясининг матбуот хизмати хабар берган.

Воқеа 26-август пайшанба куни эрталаб шаҳарнинг Шапира туманида содир бўлган. Полиция текширув ишларини бошлаган, аммо “рассомлар”нинг қўлга олиниб-олинмаганлиги ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.