Цинхуа миллий университети грант дастури

Тайванда жойлашган Цинхуа миллий университетининг 2022 ўқув йили халқаро грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад магистратура ва докторантура даражаларида таълим олишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди. Тайван умумий миқдорда ҳар йили халқаро талабалар учун 2000 та грант тақдим қилмоқда.

Университет World University Rankings халқаро рейтингида дунё бўйича 200 ўринга, Осиё ОТМлари орасида эса 50 ўринга муносиб кўрилган.

Цинхуа миллий университети грант дастури тафсилотлари:

Университет: Цинхуа миллий университети;

Илмий даража: магистратура, докторантура;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Тайван;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 30 сентябр.