Таҳлил: Хитой ва Толибон

Ўтган ой Хитой давлат оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Ташқи ишлар вазири Ван Ининг Толибон вакили билан елкама-елка тургани тасвирланган бир қатор фотосуратлари айланди.

Ўшандан бери Хитойнинг ташвиқот машинаси ўз халқини Пекин Толибонни “тан олиши керак”лиги ҳақидаги сценарийни қабул қилишга тайёрлай бошлади.

Хитой томонидан қўллаб-қувватланадиган йирик Global Times нашри ҳам “ўтиш даври ҳукумати Толибонни ўз ичига олиши керак” деган қарашни ўз ичига олган Афғонистон мухолифат партияси раҳбари билан бўлган интервьюни эълон қилди.

АҚШнинг кетиши билан Толибон ҳаракатининг кучайиши Хитой учун ноқулай, чунки у диний экстремизмни ғарбий Шинжон минтақасида вазиятни беқарорлаштирувчи куч сифатида айблаган ва Толибон назорати остидаги ҳудудлар айирмачи кучларни жойлаштириш учун ишлатилишидан хавотирда.

Аммо Хитой бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаслик сиёсатини ҳам олиб бормоқда.

Шунингдек, у Шинжонда хавфсизликни кескин кучайтирди, чегаралар назоратини қаттиқлаштирди ва БМТ экспертлари ҳамда ҳуқуқ ташкилотларининг тахминича, камида бир миллион нафар этник уйғур ва бошқа мусулмонларни Хитойда “исломий экстремизм ва айирмачиликни йўқ қилишга ёрдам берадиган” касб-ҳунар таълими муассасаларига жойлаштирди.

Ўтган ой Хитой шимолидаги Тянцзин шаҳрида бўлиб ўтган учрашув 2019 йилда Толибон делегациясининг худди шундай мазмундаги ташрифининг мантиқий давоми бўлди, лекин гуруҳ анча кучлироқ сиёсий қарашларга эга бўлгани сабабли Ван Афғонистон “мўътадил исломий сиёсат” олиб боришига умид билдирди.

Тобора кучайиб бораётган Хитой Толибонга қарши курашда, Россия ёки АҚШдан фарқли ўлароқ, ҳеч қачон улар билан жанг қилмагани ҳақидаги фактга алоҳида эътибор бериши керак бўлади.

Толибон охирги марта 1996-2001 йилларда ҳокимият тепасида бўлганида, Хитой Афғонистон билан муносабатларни тўхтатиб қўйган ва 1993 йилда фуқаролар уруши бошланганидан кейин ўз дипломатларини мамлакатдан чақириб олганди.

“Хитой каби Осиёнинг йирик давлати Толибоннинг сиёсий қонунийлигини тан олишини очиқчасига кўрсатса, бу Толибонга катта дипломатик ютуқ олиб келади”, – дейди Шанхай Фудан университети Жанубий Осиё бўйича эксперти Лин Минван.

Давлат оммавий ахборот воситалари шу ҳафтада Афғонистон “империялар қабристони” бўлгани ва Хитойни “Буюк ўйин”га ботиб қолмаслик ҳақида огоҳлантирган ҳолда, Қўшма Штатлар қолдирган катта вакуумни тўлдириш мақсадида Афғонистонга қўшин юбормасликни тарғиб қилиб, камида иккита таҳлилий мақола чоп этди.

Ван билан учрашганидан сўнг Толибон, Хитой уларнинг фаолиятида катта иқтисодий роль ўйнаши мумкинлигига умид қилишларини айтди. “Бу шуни кўрсатадики, Хитой ҳар икки томонни урушни тўхтатишга ва сиёсий келишувга ундаш учун Афғонистонга иқтисодий ёрдам ва сармоя бериш ҳақидаги ваъдаларидан қайтган бўлиши мумкин.

Хитойнинг биринчи рақамли вазифаси – жангларни тўхтатиш, чунки бетартиблик диний экстремизм ва терроризмни келтириб чиқаради”, – деди Жан Ли, Сичуан университети Жанубий Осиё тадқиқотлари профессори.