Тарихда биринчи марта Ню-Йорк штати губернатори лавозимини аёл киши эгаллади

Америкалик сиёсатчи Кети Хокул сешанба куни Ню-Йорк штатининг биринчи аёл губернатори бўлиб, қасамёд қилди.

Инаугурация маросимида Хокул штатда сиёсий муҳитни ўзгартиришга ва Ню-Йоркликларнинг ўз ҳукуматига ишончини тиклашга ҳаракат қилишга ваъда берди.

Буффалода туғилган демократ Хокул, шу ҳафта 63 ёшга тўлди, у штатнинг 57-губернатори бўлади.

Ундан олдинги губернатор Эндрю Куомо шилқимликда айбланганидан сўнг истеъфога чиққан эди.