Тайван Миллий Университети грант дастури

Тайван Миллий Университетининг 2022 ўқув йили халқаро грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад магистратура ва докторантура даражаларида таълим олишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди.

Тайван Миллий Университети Тайваннинг Тайпей шаҳрида жойлашган бўлиб, унга 1928 йилда асос солинган. Университетда жами ҳисобда 32 000 нафар талабалар таҳсил олади.

Тайван Миллий Университети грант дастури тафсилотлари:

Университет: Тайван Миллий Университети;

Илмий даража: магистратура, докторантура;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Тайван;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 30 Сентябр.