Тесла келгуси йилга қадар гуманоид робот прототипини ишлаб чиқади

Тесла 2022 йилда антропоморфик Тесла Бот прототипини намойиш этади, деди компания раҳбари Элон Маск пайшанба куни компания веб-сайтида эълон қилинган корпоратив конференцияда.

Маскнинг айтишича, роботнинг прототипи одамнинг бўйича,  тахминан 172 см ва оғирлиги 56 кг бўлади ҳамда у сунъий ақл, шунингдек Тесла ишлаб чиқарадиган электромобилларда қўлланадиган датчиклар тўплами билан жиҳозланади.

Катта эҳтимол билан, бу роботнинг шакли ҳам максимал даражада одам шаклига яқинлаштирилади.

Тесла Бот енгил материаллардан қурилади. Юз ўрнига робот фойдали маълумотлар кўрсатиладиган монитор билан жиҳозланади.

Тахминан 40 та ҳаракатланиш механизмлари билан робот тахминан соатига 8 км тезликда юради ва оғирлиги 20 кг гача бўлган юкларни кўтаради.