«Титаник»ка чиққан йўловчилар жароҳат олди

Теннесси штати, Pigeon Forge шаҳрида жойлашган «Титаник» музейида айсберг девори қулаши оқибатида уч нафар ташриф буюрувчи жароҳат олди.

Шаҳар полиция бошқармаси айсберг девори йиқилганини ва бир неча нафар меҳмонлар жароҳатланганини тасдиқлади. Меҳмонларнинг аҳволи ҳозирча аниқ эмас ва уларнинг исмлари ҳам ошкор қилинмаган.

Девори қулаган жой ёпиб қўйилган. Уни қайта қуриш учун бир неча ҳафта керак бўлади, дейилади музей ходимларининг баёнотида.

Cedar Bay Entertainment 2010 йилда Pigeon Forge шаҳрида улкан кема шаклидаги аттракцион ташкил қилган. Титаник музейига ташриф буюрувчилар, 1912 йилда биринчи саёҳати пайтида айсбергга урилиши оқибатида сувга ғарқ бўлганидан кейин машҳур бўлиб кетган Британия океан лайнерининг йўловчилари ва экипаж аъзоларининг исмлари ёзилган борт-билетларини сотиб олишади. Музейда ўша даврга оид тахминан 400 га яқин артефакт жамланган.