Тожик-афғон чегарасида террорчилар кўпайди

Тожик-афғон чегараси яқинида чет эллик жангарилар сони кўпайиб бормоқда. Бу ҳақда Афғонистон парламенти вакили Фавзия Куфий хабар беради.

Куфийнинг сўзларига кўра, улар Афғонистон шимоли-шарқидаги Бадахшон вилоятида кузатилган. Парламент вакили мамлакатда  хорижий жангарилар сонининг ошишини бусиз ҳам мураккаб бўлган ички вазиятга салбий таъсир қилишини таъкидлаб ўтди.

Расмий Қобул Афғонистон шимолида ИШИДга қўшилиши мумкин бўлган жангари тўдаларнинг борлигига эътиборни қаратди.