Тожикистон, Ўзбекистон ва Россия ҳарбийларининг қўшма машғулотлари бошланди

Тожикистоннинг Хатлон вилоятидаги “Ҳарб майдон” полигонида Тожикистон, Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари иштирокида қўшма машғулотлар бошланди.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Машғулотлар 10 августга қадар давом этади.

Унинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи ўринбосари, полковник Фаррух Зиябоев, Тожикистондан мудофаа вазири ўринбосари, генерал-майор Абдуҳошим Ғуломзода ва Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ўринбосари, генерал-лейтенант Евгений Поплавской иштирок этди.

Қўшма машғулотларда зирҳли ҳарбий техникалар, учувчисиз учиш аппаратлари, турли хилдаги қурол-аслаҳалар қўлланади ва шартли душман куч ва воситалари яксон этилади.

ЎзА