Токио-2020: Асосий воқеалар

Йосозуми Сакура скейтбордда учиш бўйича аёллар ўртасида Япония учун олтин, жамоадоши Хирака Кокона кумуш медални қўлга киритди.

АҚШлик Сидней Маклофлин 400 метрга тўсиқлар оша югуриш бўйича аёллар ўртасида финал босқичида янги жаҳон рекордини ўрнатди. Олимпиада чемпиони 51,90 сонияда ўз ватандоши Далила Муҳаммадни енгиб ўтиб, 51,46 сония кўрсаткич билан Олимпиада олтин медалини қўлга киритди.

Токиодаги Одаиба денгиз боғида 10 км масофага сузиш бўйича ўтказилган мусобақада бразилиялик Ана Марсела Куня ғолиб чиқди.

Ханна Миллс аёллар ўртасида 470 тоифасидаги елканли сузиш мусобақасида шериги Эйлид МакИнтир билан тарихий олтинни қўлга киритди.

Америка Қўшма Штатлари бейсбол учрашувида Доминикан Республикасини 3: 1 ҳисобида мағлуб этиб, Токио-2020 Олимпиадасининг ярим финалига йўл олди.

Италия эркаклар терма жамоаси гуруҳли велопойга мусобақаларида олтин медални қўлга киритиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди.

Цунеари Яҳиро Австралиянинг каратэ бўйича биринчи ва ягона спортчисига айланди.

АҚШнинг 86 кг вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони, курашчи Девид Тейлор дастлабки икки рақибини енгиб ўтди, аммо ярим финалда уни жиддий рақиб Депак Пуния кутмоқда.

АҚШ баскетболчи аёллар терма жамоаси Австралия терма жамоасидан устун келишди ва ярим финалга йўлланма олдилар.

Кубалик боксчи Арлен Лопез Буюк Британиялик Бенжамин Уиттакернинг Олимпиада орзуларига якун ясади. Арлен 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, енгил вазн тоифасида эркаклар ўртасида олтин медални қўлга киритди.

АҚШлик боксчи Ричард Торрез ўта оғир вазн тоифасида эркаклар ўртасида ярим финалда ғолиб бўлди. Унинг Қозоғистонлик рақиби Камшибек Кункабаев бронза медалини қўлга киритди.

Хитой Халқ Республикаси бокчиси Гу Хонг аёллар ўртасида енгил вазн тоифасида олтин учун кураш олиб боради. Испаниялик Оша Жонс бронза медалини қўлга киритди

Австралиялик Метю Белчер ва Уилл Раянлар 470 тоифасида елканли сузиш мусобақасида олтин медални қўлга киритдилар.

Болгариялик Стойка Желязкова Крастева бокс бўйича аёллар ўртасида ярим финал босқичида ғолиб бўлди. Япониялик Намики Цукими бронза медалини қўлга киритди.

Голландия аёллар хоккей жамоаси ярим финалда Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Буюк Британияни жамоасини мағлуб этди.

Симон Байлс: “Одамлар исимиздан нималар ўтаётганини тушунишмайди”. Етти карра Олимпиада совриндори холаси шу ҳафта бошида вафот этганини маълум қилди.