Токио-2020: Ўзбекистон

Олимпиада ўйинлари доирасида бадиий гимнастика бўйича гуруҳ машқларининг саралаш дастури якунланди. Унда жамоамиз тўққизинчи натижани қайд этди. Дастлабки чиқишда 42.100 балл жамғарган вакилларимиз 3 ҳалқа ва 2 булавада ўтган иккинчи машқда бир оз омадсиз иштирок этишди ва уларнинг чиқиши 36.900 балл билан баҳоланди. Афсуски, бу финал учун ажратилган 8 ўринга кириш учун етарли бўлмади. Жамоамиз саралашни тўққизинчи поғонада (1-захира) якунлади.

Замонавий бешкураш бўйича эркаклар ўртасидаги беллашувларда ҳамюртимиз Александр Савкин иштирок этди. Қиличбозлик баҳсларидан сўнг 142 очко билан 36-поғонада турган Савкин, 200 метрга сузиш беллашувидан сўнг 1 поғона юқорилашга эришди. Ушбу дастурда масофани 2:06.64 дақиқада сузиб ўтган Александр яна 297 очко ишлаб олди. Александр Савкин чавандозлик баҳсларидан сўнг 31-ўринга кўтарилди. Айни дамда Савкинда 718 очко бор. Александрни сўнгги чиқиш кутмоқда.

olympic.uz