Токио-2020 сўннги янгиликлари

БАСКEТБОЛ

Кевин Дюрант ҳисобидан АҚШ терма жамоаси баскетбол бўйича олтин медални қўлга киритди.

ШЎНҒИШ

Хитой Халқ Республикаси вакили Гао Юань эркаклар ўртасида 10 метрга шўнғиш бўйича олтин медални қўлга киритиб, уч хил шўнғиш мусобақасида Олимпиада олтинларига эга чиққан биринчи спортчи бўлди.

Британиялик спортчи Том Дейли Токио-2020 ўйинларининг олтин ва бронза медалларини ютиб олганидан “жуда хурсанд”.

БОКС

Буюк Британиялик Галал Яфай енгил вазнда эркаклар ўртасида олтин медални қўлга киритди.

Туркия вакили Бусеназ Сурменели биринчи марта аёллар ўртасида ярим оғир вазн тоифасида Олимпия олтин медалини қўлга киритди.

Бразилиялик Ҳеберт Суза бокс бўйича ўрта вазн тоифасида олтин медалга эга чиқди.

Болгария спортчиси Стойка Желязкова Крастева аёллар ўртасида енгил вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлди

ВОЛEЙБОЛ

Эркаклар волейболининг бронза медали учун баҳсида Аргентина рақиби Бразилияни мағлуб этди.

Норвегия РОҚни мағлуб этиб, эркаклар соҳил волейболи бўйича олтин медални қўлга киритди.

Қатар шу спорт турида бронза медалига эга чиқди.

БEЙСБОЛ

Доминикан Республикаси Корея Республикасини мағлуб этиб, бейсбол бўйича бронзани тортиб олди.

ГОЛЬФ

АҚШлик Нелли Корда гольф бўйича Олимпиадада олтин медални қўлга киритди.

КАНОЭ СПРИНТ

Исаак Кейруш дос Сантос 1000 метрга каноэда сузиш бўйича эркаклар ўртасида олтин медални қўлга киритди

Хитойли спортчилар Сун Менгя ва Шью Шишао 500 метрга каноэда сузиш бўйича аёллар ўртасидаги финалда ғолиб бўлишди.