“Толибон” афғон воизларидан одамларни бош амирга бўйсунишга чақиришларини сўради

Афғонистонда ҳокимият тепасига келган “Толибон” ҳаракати бутун мамлакатдаги масжид воизларига мурожаат қилиб, уларни фуқароларга бош амирга бўйсуниш муҳимлигини тушунтиришга чақирди.

Толибонни ҳимоя қилиш ва йўл-йўриқ қўмитаси, жума куни эълон қилинган хабарномада, барча вилоятлардаги масжид воизларидан жума ваъзларида амирга бўйсунишнинг ҳуқуқий мақоми ва аҳамиятини тушунтиришни, фуқароларни огоҳлантириш ва уларни амирга итоат қилишга ундашни сўради.