Толибон маҳаллий банкларнинг очилганлигини эълон қилди

Reuters АА нинг хабар беришича, Толибон мамлакатдаги банкларнинг очилганлигини эълон қилган.

“Мамлакатдаги барча банклар, шу жумладан Марказий банк ҳам ўз фаолиятларини қайтадан бошлайди. Барча ходимлардан ўз жойларига қайтишларини сўраймиз”,-деган Толибон етакчиси Забиҳуллоҳ Мужоҳид.
Афғонистон Ислом банки президенти Саид Мусо Козим ал-Фалаҳийнинг айтишича, мамлакат банклар ассоциацияси меъёрий кундалик ҳаётга қайтиш бўйича кейинги одимларни муҳокама қилиш борасида Марказий банк билан музокараларни бошлаган.
Унинг сўзларига кўра, тижорий банкларнинг барчаси Марказий банк умумий хавфсизлик ҳолатини тасдиқламагунча, ўз фаолиятларини тўхтатишга қарор қилган.

Мамлакатдаги барча банклар ўз фаолиятларини Толибон Кобулга кириб келган куни тўхтатган эди. Шундан кейин бошланган нақд пул тақчиллиги туфайли Афғонистон молиявий инқироз ёқасига келиб тўхтаган эди.
Бир неча кун аввал Халқаро валюта фонди Афғонистоннинг барча пул заҳираларини музлатиб қўйди. АҚШ ҳам мамлакатга доллар юбормасликка қарор қилди. Бундан ташқари, Вашингтон афғон ҳукуматининг  АҚШ молиявий ташкилотлари томонидан бошқариладиган банк ҳисобларини ҳам Толибон қўлига ўтмаслиги учун блоклаб қўйди.