Толибон янги ўқув тизимини эълон қилди

Tolо News телеканалининг хабар беришича, толибон тарафидан олий таълим вазири ўринбосари этиб тайинланган Абдулбоқий Ҳаққоний Афғонистондаги янги ўқув тизими ҳақида гапириб, қизларга ўқишга рухсат берилишини айтган.

Аммо Ҳаққонийнинг айтишича, қизлар йигитлар билан битта хонада ўқий олишмайди ва “улар хавфсиз таълим муҳити билан таъминланади”.

Ҳаққоний шунингдек тез орада университетларнинг қайтадан очилишини ва ўқитувчилар, таълим вазирлиги ходимларига ойликларининг тўланишини ҳам ваъда қилган.

Афғонистон таълим вазирлиги Кобулда ўтказган махсус конференцияда иштирок этган университет ўқитувчилари, илмий ходимлар ва собиқ амалдорлар толибон вакилларига мавжуд ўқув тизимини алмаштириш ўрнига, уни модернизация қилишни таклиф қилишди.