Трюдонинг сайлов кампанияси норозилик намойишлари сабабли бекор қилинди

Жастин Трюдо ғазабланган намойишчилар кампанияга норозилик билдирганларидан сўнг, сайловолди митингини бекор қилишга мажбур бўлди.

Канада бош вазири Болтонда (Онтарио) ўз тарафдорларига мурожаат қилмоқчи эди, аммо хавфсизлик нуқтаи назаридан тадбир тўхтатилди.

Ўнлаб намойишчилар йиғилишди ва улар жаноб Трюдо гапиришидан олдин беҳаё сўзлар билан шовқин солишди.

Либерал бош вазир ой бошида ўтказиладиган умумий сайловда кўпчилик овоз олишига умид қилмоқда.

Аммо сўнгги кунлардаги унинг ғайратли ҳаракатлари COVID-19 вакциналарига қарши норозилик намойишлари ва ҳукумат чекловлари билан якунланди.

49 ёшли вазирнинг айтишича, норозилик намойишлари пандемия ҳамма учун қанчалик оғир ўтаётганини кўрсатмоқда.

Унинг таъкидлашича, тадбир ташкилотчилар одамлар хавфсизлигини таъминлай олмагани учун бекор қилинган.

Аввалроқ, жума куни, оломон бош вазирнинг Ноублтон шаҳридаги нонвойхонага ташрифини тўхтатиб қўйишган ва “Трюдо-хиёнат” деган ёзувларни кўтариб намойиш уюштиришган эди.

Чоршанба куни, Британия Колумбиясига ташриф чоғида, вазирни вакцинага қарши намойишчилар кутиб олишган, баъзилар эмлашдан воз кечишларини айтишган эди.

Трюдонинг баъзи ишчилар ва кўплаб саёҳатчилар учун қўллаб-қувватлаган эмланишлик мажбурияти умумий сайлов кампаниясининг асосий масалага айланган.