Тунис президенти бир нечта амалдорларни истеъфога чиқарди

Тунис президенти Кайс Саид сешанба куни мамлакатнинг Вашингтондаги элчисини ҳамда Сфакс вилояти губернаторини ишдан бўшатди.

Президентлик баёнотида айтилишича, Саид Нажмиддин Дин ал Аҳални Тунис Республикасининг АҚШдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлашни тугатиш тўғрисида президентлик буйруғини берган.

Президентнинг яна бир алоҳида баёнотига кўра, Кайс Саид Сфакс губернаторини ҳам лавозимидан озод қилган.

Ўтган ҳафта президент Бош вазир Ҳишом Машиши ҳукуматини тарқатиб юборди, парламент фаолиятини музлатиб қўйди ва ижро этувчи ҳокимият ваколатини ўз зиммасига олди. Президентнинг бу ҳаракатлари мамлакатдаги аксарият партиялар томонидан рад этилган ва айримлар томонидан “Конституцияга қарши тўнтариш” деб баҳоланган.

Ўшандан бери Саид Мудофаа вазири Иброҳим Бартажи ва Адлия вазири вазифасини бажарувчи Ҳасна бин Сулаймон каби кўплаб юқори лавозимли амалдорларни ишдан четлатди. Президентнинг таъкидлашича, бу чоралар мамлакатни “қутқариш” учун мўлжалланган.