Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги киберҳужумга учради

Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги катта миқдордаги маълумотларнинг йўқолишига олиб келган киберҳужумга учраганини маълум қилди.

Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги хакерлик гуруҳлари доимий равишда давлат муассасалари ва хусусий секторнинг ахборот тизимларини нишонга олишини билдирган баёнот билан чиқди.

Вазирлик, 31 июль куни, тахминан соат 01:00 да, вазирликка тегишли доменлар киберҳужумга учраганини айтди.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, вазирликнинг барча серверлари назорат остига олинган ва кибер ҳужум вазирликнинг асосий домен серверларига таъсир қилмаслигини таъкидлаган.

Вазирлик, йўқолган маълумотлар захира нусхаси ёрдамида тикланганини маълум қилди.

Баёнотда, ҳужумдан зарар кўрган серверлар ва унинг муқобиллари, бошқа тизимлар учун қайта дастурлаш ва янги маълумотлар базасини яратиш билан бир қаторда, суд экспертизаси учун текширилганини билдирган.

Вазирлик бу борада адлия органлари хабардор қилинганлигини ва ҳодиса юзасидан зарур текширувларни бошлаганини билдирди.

Туркия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 100 гектар майдон ёниб кетишига сабаб бўлган ўрмон ёнғинларига қарши чоралари учун қаттиқ танқидга учради.