Твиттер Трамп тарафдори бўлган депутатнинг аккаунтини ёпиб қўйди

Твиттер коронавирусга қарши эмлашлар ҳақидаги чалғитувчи твити сабабли АҚШ собиқ президенти Доналд Трампнинг тарафдори, республикачи депутат Маржори Тейлор Гриннинг ҳисобини бир ҳафтага ёпиб қўйганини эълон қилди.

Душанба куни ёзилган твитда у АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси “FDA” коронавирусга қарши вакциналарга якуний розилик бермаслиги кераклиги айтилган, унда Грин вакциналарнинг муваффақиятсизлигини, уларнинг вирус тарқалишини жиловлай олмаслигини таъкидлаган.

Твиттер платформаси депутатнинг твитини “чалғитувчи” деб таснифлади ва фойдаланувчиларга АҚШ соғлиқни сақлаш идораларидан вакциналар ҳақида маълумот олиш ва ниқоб тақишни маслаҳат берди.