Вакцина олганига қарамай, Америка Сенатининг уч аъзоси коронавирус юқтирган

АҚШ Сенатининг уч аъзоси (АҚШ Конгрессининг юқори палатаси) пайшанба куни коронавирус билан касалланганлигини эълон қилди.

Мазкур уч аъзо: Миссисипи штатидан республикачи сенатор 70 ёшли Рожер Викер, Колорадодан демократ сенатор 69 ёшли Жон Хикенлупер ва Мейндан мустақил сенатор 77 ёшли Ангус Кинг.

Уч сенатор илгари коронавирусга қарши эмланган эди, лекин бу уларнинг яна вирус юқтиришининг олдини олмади.

Американинг “Govetrack” сайти, Вакиллар палатаси ва Сенатнинг 70 дан ортиқ аъзоси корона вирусини юқтиргани тасдиқланганини маълум қилди.