Вашингтон Россиядаги дипломатик қароргоҳи ходимлари сонини камайтирди

Вашингтон, 1 августдан бошлаб, Россиядаги дипломатик қароргоҳидаги ишчилар сонини қисқартиради. Бу Вашингтонга Россия ва учинчи давлат фуқароларини ишга қабул қилишни тақиқловчи Москва санкциялари натижасида юз берди.

“Россия ҳукуматининг чекловлари туфайли Россиядаги дипломатик ваколатхоналардаги ходимлар сони 120 кишига камаяди ва шунинг учун улар бизга консуллик хизматларини тўлиқ бера олмайди”, – деди АҚШнинг Москвадаги элчиси Жон Салливан.

АҚШ элчихонаси 12 майдан бошлаб консуллик хизматлари камайишини ва иммиграцион бўлмаган визалар учун аризаларни кўриб чиқишни тугатганини эълон қилди.

Жума куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен унинг мамлакати Москва, Владивосток ва Екатеринбургдаги дипломатик ваколатхоналарда ишлаган 182 нафар маҳаллий ходимларни ва шартнома асосида ишлаган ўнлаб одамларни ишдан бўшатиши кераклигини айтди.

Ўз навбатида, Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков “Агар Вашингтон АҚШ элчихонаси ходимларини АҚШ фуқаролари билан алмаштирмоқчи бўлса, Москва қаршилик қилмайди, лекин рухсат этилган чегара 455 нафар ходимда қолади”, деб таъкидлади.

Россия АҚШдан ўтган апрел ойида Вашингтон томонидан киритилган санкцияларга жавобан Россия фуқароларини ишга ёлламасликни талаб қилди.

Санкциялар АҚШ молия институтларининг 14 июндан кейин Россия давлат облигацияларини оммавий таклифлар учун сотиб олишига тўсқинлик қилди, Россия Ташқи ишлар вазирлиги эса АҚШ санкциялари икки мамлакат халқларининг манфаатларига жавоб бермаслигини билдирди.