Вашингтон: “Толибон” режимини тан олишга ҳали эрта

Қўшма Штатлар иттифоқчи давлатлар билан “Толибон” ҳаракатини тан олиш имкониятини муҳокама қилаётганини тасдиқлади, лекин яқин келажакда буни қилмоқчи эмас.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайснинг айтишича: “Биз бу масалани муҳокама қилиш учун бутун дунёдаги иттифоқчиларимиз ва шерикларимиз билан доимий ва мунтазам алоқада бўлиб турибмиз”.

Унинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар ҳаракатдан бир қатор ижобий ва конструктив хабарларни пайқаган, бироқ “Толибон” режимини Афғонистонда ҳокимият сифатида тан олиш имконияти ҳақида гапиришга ҳали эрта.