Водород – Яқин Шарқнинг навбатдаги “қора олтини”

Водородга талаб ошгани сайин, Яқин Шарқ минтақаси водород ишлаб чиқаришда етакчи бўлишга интилади.

Яқин Шарқ нефть ишлаб чиқарувчилари COVID-19 пандемияси бошланганидан буён бутун дунёда катта қизиқиш уйғотаётган тоза ёқилғи бўлмиш водород ишлаб чиқаришга катта сармоя киритишмоқда.

Водороднинг Яқин Шарқда қулай энергия манбаи сифатида истеъмолга кириши, глобал миқёсда карбонат-ангидридсиз иқтисодиётга ўтиш натижасида юзага келади. Нефть экспортчилари “қора олтин” энди асосий энергия манбаси саналмайдиган дунёга кириб боришга тайёрланмоқдалар ва янги иқтисодий тенденцияга мослашиб, ишлаб чиқаришни тоза ёқилғига мослаштиришга ҳаракат қилмоқдалар.

Коинотда энг кўп тарқалган водород элементи дунё декарбонизациясида асосий воситага айланади.

Жаҳондаги энг йирик нефть экспортчиси бўлган Саудия Арабистони водород экспорти бўйича дунёда биринчи ўринга чиқишга ваъда берди. ОПEКнинг учинчи йирик нефть ишлаб чиқарувчиси бўлгмиш Бирлашган Араб Амирликлари ҳам водород ишлаб чиқариш йўл харитасини тузмоқда ва 2050 йилга келиб, ушбу ёқилғини энергия манбалари қаторига қўшмоқчи.

Аммо мўл-кўл табиий ресурсларга эга бўлган ушбу минтақа глобал миқёсда қуёш энергияси лойиҳаларини амалга оширишга киритиб қўйган харажатларига қарамай, саноат ёқилғисидан тоза ёқилғига ўтиш натижасида ўз иқтисодиётни қайта тиклай оладими?