Walletmor: чипланишга нима дейсиз?

Дунёдаги биринчи хавфсиз имплант ёрдамида сиз исталган вақтда, исталган жойда тўловларни контактсиз равишда амалга оширишингиз мумкин. Нақд пул олиб юриш, пластик карталар ва SmartPay каби тизимлар ҳақида унутишингиз мумкин. Имплант ўрнатилган вақтдан бошлаб сиз тўғридан-тўғри қўлингиз билан савдони амалга оширишингиз мумкин бўлади. Келажакка барчадан илгари қадам қўйишни хоҳласангиз, Walletmor тўлов импланти сизга жуда қўл келиши мумкин.

Walletmor импланти танангизнинг қайси қисмига жойлаштирилиши кераклигини сиз ва сизга имплант ўрнатиб берадиган мутахассис-жарроҳ билан биргаликда ҳал қиласизлар. Бироқ, фойдаланиш қулайлиги ва имплантга зарар етказиши мумкин бўлган тасодифий ҳодисаларни ҳисобга олган ҳолда, уни ўрнатиш тавсия этилган жойлар кафтнинг ташқи сирт томони, кичик бармоқ суяги ташқариси, билакнинг тепа қисмидир. Имплант жойлаштирилгандан кейин у ўрнатилган жойдан ҳеч қаерга силжимайди.

Тўлов импланти контактсиз тўлов карталарида ишлатиладиган яқин масофали алоқа ёки NFC технологиясидан фойдаланади. Бу шуни англатадики, имплантда батарея ҳам, ўзига хос қувват манбаи ҳам мавжуд эмас ёки у ўзидан радио тўлқинлар чиқармайди. Имплантда ишлатиладиган NFC технологияси транзакцияни фақат жуда қисқа масофали тўлов терминалига яқинлашгандагина амалга оширади. Қўлингизни рухсат этилган тўлов терминалига қўймасдан, ҳисобингиздан пул ечиб олишнинг ҳеч қандай имкони йўқ. Имплантнинг амал қилиш муддатиз 8 йил, ўрнатиш нархи эса 199 евро. Энди тўловларни қўлингизни бир “силкитиш” билан амалга ошириб кетаверасиз.