Хитой ЖССТдан коронавируснинг келиб чиқишини қидириш учун АҚШ биологик лабораторияларини текширишни талаб қилмоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Женевадаги Бош қароргоҳидаги Хитойнинг доимий вакили Чен Шу, коронавирус пандемиясининг келиб чиқишини ўрганиш доирасида, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига Америка биологик лабораторияларини текширишни сўраб хат юборди.

“Агар кимдир вируснинг лабораториядан тарқалгани масаласи очиқ қолишини талаб қилса, Форт Детрик ва Шимолий Каролина штати университети каби лабораториялар очиқ текширилиши керак”, – дейилади Чен Шунинг мактубида.

Хитойлик юқори даражали дипломат вирус Ухан институтидан чиққани ҳақидаги гипотезани эҳтимолдан узоқ деб ҳисоблади. “Аммо, агар кимдир “Ковид-19” сунъий равишда яратилган деб ўйласа, Америка лабораторияларини ҳам текшириш керак”, деган у.

Бу Хитойдан дипломатик каналлар орқали Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига юборган биринчи расмий сўров ва хитойлик юқори даражали дипломатнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейсусга ёзган мактуби илова қилинган.

Шу билан бирга, Хитой газетаси АҚШ армиясининг Уолтер Рид тадқиқот институти Мериленд штатининг Форт-Детрик шаҳрида жойлашганлигини, Пентагон бошқарадиган ва биотиббий тадқиқотлар, шу жумладан, юқумли касалликлар бўйича олиб борилаётганини билдирди.

Форт Детрик лабораторияси ва Шимолий Каролина университети америкалик эпидемиолог Ралф Баррик бошчилигидаги гуруҳ ўртасида ҳамкорлик мавжудлиги ҳақида гапириб, уларнинг биргаликдаги тадқиқотлари натижалари шуни кўрсатадики, 2003 йилга келиб ушбу тадқиқот марказлари Қўшма Штатларда коронавирусларни ривожлантириш ва ўзгартиришнинг илғор усуллари мавжуд эди.

Бир мунча вақт олдин, Хитой ҳукумати вакиллари АҚШнинг Форт -Детрикдаги ҳарбий лабораториясидан ва бошқа мамлакатларнинг шунга ўхшаш муассасаларидан ҳам коронавирус тарқалиши ҳақидаги ҳисоботларни текширишга чақиришган.