Хивадаги Мозори Шариф мадрасаси

Мозори Шариф мадрасаси – Хивадаги меъморий ёдгорликлардан бири бўлиб, 1882-йили  Муҳаммад Раҳимхон II (Феруз) буйруғи билан уста Қаландар Кочим томонидан қурилган. Мадраса (28,6х15,8 м) бир қаватли бўлиб, бош биноси жанубга қараган. Пештоғи яшил рангли сиркор кошинлар билан “бантак” услубида безатилган. Дарвозаси ва унинг тепасидаги тўсин ёғоч ўймакорлигида ишланган. Бош тарзидаги хочсимон гумбазли миёнсарой услубидагиҳовлига ўтилади. Ҳовли (11,6х6,2 м) атрофида балхи гумбазли ҳужралар жойлашган. Мозори Шариф мадрасасида дарсхона ва масжид учун алоҳида хоналар қурилмаган.


Ўзбекистон миллий энциклопедияси, биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.