Янги Зеландияда карантин узайтирилди

Янги Зеландия, душанба куни, Ковид-19 эпидемиясининг янги ўчоғини пайдо бўлгани сабабли карантинни узайтирди. Бош вазир Жасинда Ардерн “дельта” штаммининг тарқалиши ҳали ўз чўққисига чиқмаганини айтди.

Ардерннинг айтишича, 35 та янги юқиш ҳолатлари аниқланиб, уларнинг сони 107 тага этди, юқтирганлар билан мулоқотда бўлган 13,000 дан ортиқ инсон Ковид-19 учун синовдан ўтказилди.

Янги Зеландияда карантин сешанба куни кечқурун тугаши керак эди, лекин бош вазир карантин келаси жума кунигача бутун мамлакат бўйлаб ва 31 август оқшомигача Оклендда давом этишини айтди.

Бош вазир: “Ҳозирги вақтда энг хавфсиз вариант – бу карантин чораларини узоқроқ давом эттириш ва бу бизга қўшимча маълумот олиш ва вирус тарқалиш-тарқалмаганлигини аниқлаш имконини беради”.

Бу борада Ардерен шундай деди: “Бизнинг режамиз ўтмишда самарали бўлган ва биз биргаликда яна шундай қила оламиз”.

Бош вазир аввалроқ эмлаш даражаси юқори бўлса, келгуси йилда чекловларни юмшатиш режаларини эълон қилган эди.

Янги Зеландияда эмлаш кампанияси секинлигича қолмоқда, аҳолининг атиги 20%и тўлиқ эмланган, бу ривожланган мамлакатларда эмлашнинг энг паст кўрсаткичларидан бири.