Японияда Moderna вакцинасидан ўлган 2 кишининг ўлими текширилмоқда

Япон амалдорлари Moderna вакцинасининг мутахассислар шубҳа билан қараган партиясидан эмланган 2 кишининг ўлимини текширишмоқда.

Ҳар икки эркак ҳам тахминан 30 ёшларда бўлган. Шубҳали партия истеъмолдан аллақачон олинди. Мамлакатда 863 та эмлаш пунктларига юборилган1,63 млн доз Moderna мавжуд бўлиб, маҳаллий дистрибьютор Takeda Pharmaceutical мазкур партиядаги баъзи флаконларда ифлосланган зарралар топилганлиги ҳақидаги хабардан кейин уларни ташлаб юборишга қарор қилган.

Япония Соғлиқни сақлаш вазирлиги флаконларда металл заррачалар бор, деб тахмин қилмоқда. Воқеа бўйича бошқа тафсилотлар ҳозирча маълум эмас.

Айни пайтда Moderna компанияси раҳбарияти вакцинанинг ҳаёт ва соғлиққа ҳеч қандай хавф-хатари йўқлигини таъкидлаб, Японияда ишлатилмай қолганлиги сабабини вақтинчалик эҳтиёт чораси сифатида изоҳлашмоқда.