Европа Комиссияси: Европа Иттифоқи балоғатга етган аҳолисининг 70% эмланди

Сешанба куни, Еврокомиссия Европа Иттифоқи балоғатга етган аҳолисининг 70% коронавирусга қарши тўлиқ эмлангани ва йил бошида қўйилган маррага эришилгани ҳақида хабар берди.

“Европа Иттифоқи аҳолисининг 70 фоизи тўлиқ эмланган”, деди Эврокомиссия президенти Урсула фон дер Леен.

“Рейтерс” маълумотларига кўра, бу эълон Европа Иттифоқининг эмлаш стратегиясида секин бошланганидан сўнг муҳим босқичдир, лекин у Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасидаги муҳим фарқларни яширади, баъзи мамлакатлар 70% дан ошади, бошқалари эса, масалан, камбағал шарқий минтақада бу кўрсаткич анча паст.