ЮНИСEФ: Ироқдаги сув танқислиги болаларга ёмон таъсир қилмоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) хавфсиз ва тоза ичимлик сувидан фойдалана олмасликлари, кўпчилик ироқлик болаларнинг соғлиғига жиддий таҳдид солиши ҳақида огоҳлантирди.

“Ироқдаги 5 нафар боладан 3 нафари хавфсиз сув хизматларидан фойдалана олмайди”, – дейилади ЮНИСEФ баёнотида.

БМТ агентлигининг маълум қилишича, мамлакатдаги барча мактабларнинг ярмидан камроғи тозаланган ва хавфсиз сув билан эмас, балки оддий сув билан таъминланган.

“Ироқда сув танқислиги даражаси хавотирга солмоқда, болалар сувсиз тўлиқ ривожлана олмайди ва ўз имкониятларини намоён қилишмайди”, – деди ЮНИСEФ нинг Ироқдаги вакили Шима СенГупта. “Иқлим ўзгаришига қарши чоралар кўриш ва ҳар бир бола учун тоза сувдан фойдаланишни кафолатлаш вақти келди.”

ЮНИСEФ маълумотларига кўра, 2020-2021 йиллардаги Ироқдаги ёғингарчилик мавсуми охирги 40 йил ичида иккинчи энг кам ёмғирли мавсум бўлган. Бу ҳолат Дажла ва Фурот дарёларидаги сув оқимининг мос равишда 29% ва 73% га кескин камайишига олиб келган.

Ироқ расмий маълумотларига кўра, 2021 йил январь ойида Ироқ режалаштириш вазирлиги томонидан ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, мамлакатда 14 ёшгача бўлган болалар сони 16,2 миллионни ташкил қилади.

Ироқ Туркия ва Эрондан оқиб ўтадиган Дажла ва Фурот дарёларининг сувига боғлиқ мамлакат ҳисобланади. Лекин охирги йилларда ёғингарчилик кам бўлганлиги сабабли иккала дарёда ҳам сув оқими камайган.