ЮНИСЕФ миллионлаб ливанликлар сув танқислигига йўлиқиши ҳақида огоҳлантирди

Ёқилғи инқирози туфайли Ливанда 4 миллиондан ортиқ одам сув танқислигига дуч келиши ёки яқин кунларда сувдан бутунлай узилиши мумкин.

6 миллион аҳолига эга Ливанда, икки йилдан бери давом этаётган молиявий инқироз оқибатида, мазут ва бензиннинг етишмаслиги муаммоси ўзининг энг юқори нуқтасига етди. Фаолият кўрсатиб турган бир қанча ёқилғи қуйиш шохобчаларида ҳам кенг кўламли узилишлар ва узундан-узоқ навбатлар ҳосил бўлмоқда.

“Касалхоналар ва соғлиқни сақлаш марказлари каби ҳаётий муҳим объектлар электр энергияси танқислиги туфайли хавфсиз ва тоза ичимлик сувидан фойдалана олмаяпти. Бу эса инсон ҳаётни хавф остига қўймоқда”, – деди ЮНИСEФ ижрочи директори Ҳенриетта Фор.

“Агар тўрт миллион одам ифлос, хавфли ва қимматбаҳо сув манбаларидан фойдаланишга мажбур бўлса, аҳоли саломатлиги ва гигиенаси бузилади ва Ливанда COVID-19 ҳолатларининг кўпайишига қўшимча равишда сувдан юқадиган касалликлар сони ортиб кетиши мумкин”, – деди. Фор хоним, шунингдек, инқирозга қарши курашиш учун янги ҳукумат тузилиши кераклигни таъкидламоқда.