Зиёлилар – интеллегентлар кимлар?

Қадимги Римда армия давлатнинг асосий кучи бўлган. Римнинг барча фуқаролари армияда хизмат қилишган. Агар сиз Рим армиясида хизмат қилмасангиз ёки ишламасангиз, демак сиз Рим фуқароси эмассиз ва римлик ҳам эмассиз. Бу Рим давлатининг қонуни эди.

Рим армияси, ўз навбатида, легионлардан, легионлар когорталардан, когорталар центурийлардан, центурийлар манипуллардан иборат бўлган. Легион 5 та когортадан, когорта 10 та центурийдан, центурий 10 та манипуллардан, манипул эса 10 нафар легионерлардан ташкил топган.

Шунга асосланиб, легиондаги аскарлар сони 5 минг нафарга тенг бўлган. Легион таркибидаги жангчилар янги келганлар, тарбияланганлар, тажрибалилар, фахрийлар ва элитага бўлинган.

Янги келганлар одатда биринчи когортага жойлаштирилган, иккинчи когортада битта жангда қатнашган жангчилар бўлган, учинчи когортада бир неча жангларни бошидан ўтказган ҳарбийлар, тўртинчи когортага ортларида бутун бошли ҳарбий кампаниялар бўлган фахрий жангчилар жойлаштирилган. Ва ниҳоят, бешинчи когортада, бошқача айтганда “енгилмас когорта” ёки “охирги мингталикдаэлиталар ўрин олган.

Ушбу сўнгги когорта энг тажрибали жангчилардан иборат бўлган, улар нафақат ҳарбий кампаниялар, балки бутун бошли урушларни бошларидан ўтказганлар. Бешинчи когорта жангнинг энг ҳал қилувчи дақиқасида майдонга кирган ва айнан улар жанг натижасини ҳал қилган.

Бу когорта ҳеч қачон буйруқсиз чекинмаган. У душманни мағлуб этган ёки ўзи ўлган! Шунинг учун бешинчи когорта “енгилмас” деб номланган, чунки уни енгиб бўлмасди. Уни фақат йўқ қилиш мумкин эди холос.

Агар душман легионнинг охирги когортасини йўқ қилса, бутун легион яксон қилингани тушунилган. Чунки легионнинг таянчи ва легион бургутининг қўриқчилари бўлган жангчилар айнан бешинчи когортада жойлашган. Шундай қилиб, қадимги Римда зиёли (интеллегент)лар деб легионнинг охирги гуруҳи жангчилари аталган.

Нима учун бу аскарлар зиёли (интеллегент)лар, яъни “тушунадиганлар” деб аталган?

Бунинг сабаби жуда оддий. Бу жангчиларга ҳеч нарсани тушунтиришлари шарт эмас эди, улар ўзлари ҳамма нарсани билишар ва нима қилиш кераклигини, қачон қилиш кераклигини жуда яхши тушунишарди. Уларга “тошбақа” шаклида қандай саф тортиш кераклигини айтишнинг ҳожати йўқ эди. Қалқонни қачон кўтариш ва қачон кўтармаслик кераклигини тушунтиришлари шарт эмас эди. Уларга сафни қандай очиш ва уни қандай ёпиш зарурлигини айтиш шарт эмасди. Уларнинг ўзлари қачон қилич ишлатишни ва қачон найза отиш кераклигини жуда яхши англашарди.

Бу жангчиларнинг ўзлари ҳамма нарсани билар, ҳамма нарсани тушунишар ва шунинг учун уларни интеллегентлар, яъни зиёлилар деб аташарди.

Ва айнан шу жангчиларда Римнинг яксон қилувчи кучи жамланган эди. Бу жангчилардан претория гвардияси (Император гвардияси – Рим императорларининг шахсий қўриқчилари) ва Сенат когорталари шакллантирилган. Зиёли (интеллегент) бўлиш, яъни бешинчи когортанинг жангчиси бўлишни патрицийлар, сенаторлар, трибунлар, цензорлар, преторлар ва бошқалар ўзлари учун шараф ҳисоблашган.

Охирги когортанинг жангчиси бўлиш – бу олий тоифадаги ҳарбий ишларда профессионалликни, Римнинг энг обрўли одамлари билан ёнма-ён туриб курашишга муносибликни, демак, Римнинг энг сара фуқаролари бўлишни англатган.

Зиёли (интеллегент)лар Рим империясининг таянчи ҳисобланган. Зиёли (интеллегент)лар Рим жамиятининг асоси бўлган. Зиёли (интеллегент)лар билан Рим тик “оёқда” турган.