Zoom жарима тўлайди

Zoom Video Communications Inc. шахсий маълумотларини Facebook, Google ва LinkedIn билан бўлишгани ва хакерларга Zoom учрашувларини бузишга йўл қўйиш орқали фойдаланувчиларнинг махфийлик ҳуқуқларини бузганлиги (жараён “Zoombombing” деб номланган) ҳақидаги даъвони қаноатлантириш учун 85 миллион доллар тўлашга ва хавфсизлик сиёсатини кучайтиришга рози бўлди.

Zoom хавфсизлик чораларини кучайтиришга, шу жумладан, фойдаланувчилар, учрашув эгалари ёки бошқа иштирокчиларни учинчи томон иловалардан фойдаланаётгани ҳақида огоҳлантиришга, ходимларга махфийлик ва маълумотларни қайта ишлаш бўйича махсус тренинглар ўтказишга рози бўлди.

Zoombombing орқали бегона одамлар (хакерлар) Zoom учрашувларини бузиб киришади ва учрашувлар давомида порнография материалларини намойиш қилишади, ирқий камситувчи сўзларни ишлатишади ёки одамларни ноқулай аҳволга солувчи бошқа контентни жойлаштиришади.

КОВИД-19 пандемияси кўплаб одамларни уйдан ёки масофадан ишлашга мажбурлаганидан сўнг, Zoom мижозлар базаси олти баробар ўсди.

Компания 2021 йил апрел куни ҳолатига кўра 10 нафардан ортиқ ходим ва 497 000 нафар мижозга эга эди. 2020 йил январь ойида эса мижозлар сони 81 900 кишини ташкил этарди. Компаниянинг айтишича, одамлар эмланиши ва ишга ёки ўқишга қайтишлари билан фойдаланувчиларнинг ўсиши секинлашиши ёки камайиши мумкин.