14 мексикалик аскар АҚШ билан чегарани адашиб кесиб ўтди

Шанба куни АҚШ чегарачилари АҚШ чегарасини хато билан ноқонуний кесиб ўтган 14 мексикалик аскарни ҳибсга олишди.

АҚШ божхона ва чегара муҳофазаси (CBP) маълумотларига кўра, ҳодиса 25 сентябрь, ярим тунда Техаснинг Эл-Пасо шаҳрида содир бўлган.

АҚШ божхона ва чегара қўриқлаш хизмати маълумотларига кўра, икки Мексика ҳарбий машинаси чегарани кесиб ўтиб, АҚШга кирган ва АҚШ чегарачилари Мексика аскарларини бир неча соат ушлаб туришган.

Қўлга олинган 14 кишининг ҳаммаси, қуроллари ва машиналари ҳибсга олинганидан бир неча соат ўтиб Мексикага қайтарилган.