Ал Наслаа қоятошлари

Дунёда саёҳатчиларни ҳайратда қолдирадиган кўплаб табиий мўъжизалар жуда кўп. Улардан бири Саудия Арабистонининг Тайма воҳасида жойлашган Ал Наслаа қоятошларидир. Сўнгги археологик кашфиётлар Таймада қадим замонлардан бери одамлар яшаб келганлигини кўрсатмоқда.

Ал Наслаа бу ҳудуддаги энг фотогеник петроглифлардан бири ҳисобланади. Иккита қоятош ва текис юзалар орасидаги мукаммал ёриқ мутлақо табиий ҳолатда пайдо бўлган. Қоялар остида турган кичик пойдеворлар қачон пайдо бўлгани ва қачонгача мувозанатни сақлай олиши олимларни қизиқтириб келмоқда.

Қоятошларнинг пайдо бўлишига ернинг силжиши ёки вулқон отилиши сабаб бўлган деган тахминлар ҳам йўқ эмас.