Амазон ходимларининг таълим олишлари учун ҳомийлик қилади

Амазоннинг АҚШдаги 750 000 дан ортиқ ходимлари таълим муассасаларида ўқиш учун тўланадиган маблағлар, шунингдек, китоблар ва бошқа тўловларни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Амазон 2025 йилга бориб умумий миқдори 1,2 миллиард долларга тенг бўлган АҚШдаги ишчиларига тақдим этиладиган таълим ва малака ошириш бўйича имтиёзларни кенгайтиришни режалаштирмоқда. Машҳур касб танлаш дастури орқали компания коллежларда тўлиқ ўқиш, ўрта мактаб дипломларини олиш ва инглиз тилини иккинчи тил сифатида ўрганиш сертификатларини қўлга киритишни молиялаштирмоқчи. Бундай имтиёздан фойдаланиш учун ходим компанияда уч ой ишлаган бўлиши керак.

“Амазон ҳозирда АҚШдаги энг йирик иш ўринлари яратувчиси ҳисобланади ва биз биламизки, жамоаларимиз учун бепул малака оширишга сармоя киритиш бутун мамлакат бўйлаб юз минглаб оилалар учун катта ўзгаришларга олиб келиши мумкин”, – дейди Амазоннинг бутун дунё бўйлаб операциялар ва мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича вице -президенти Дейв Кларк. “Бугунги кунда Амазоннинг дунё бўйлаб 50 000 дан ортиқ ходимлари касбий танлов дастурида иштирок этишди ва биз ушбу дастур уларнинг ҳаётини қандай ўзгартириши мумкинлигини ўз кўзимиз билан кўрдик.”